21:03 / 02.12.2017
5 624

Samsung янги телефонни тақдим этди (Фото)

Samsung янги телефонни тақдим этди (Фото)
Samsung W2018 буклама телефонни тақдим этди, у савдоларга IPhone X’дан ҳам қимматроқ нархда чиқарилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, "букламалар" деярли тарихга айланди, бироқ компания бунга қўшилишни истамаяпти ҳамда эскирган шаклни замонавий хусусиятлар билан тўлдириш ҳаракатида.

Хусусан, ишлаб чиқарувчилар гаджетни Full HD кенгликка эга иккита дисплей билан жиҳозлашди. Шу билан бирга, асосий камера 12 мегапикселга эга, фронтал эса – беш мегапиксель. Бироқ, мақола муаллифининг таъкидлашича, смартфоннинг энг кучсиз томонига дастурий таъминот билан боғлиқ муаммолар айланиши мумкин.

Нашр маълумотларига кўра, W2018 бошида Хитойда “ҳайратланарли” нархда сотилади – 2400 доллар. Бу IPhone’нинг энг қиммат моделидан ҳам тахминан бир ярим баробарга кўпроқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung янги телефонни тақдим этди (Фото)