Янги Raptor 3 двигателлари панд берди: Starship В3 илк парвозини якунлади

1 дақиқа ўқиш245
Янги Raptor 3 двигателлари панд берди: Starship В3 илк парвозини якунлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • SpaceX компанияси Starship V3 ўта оғир ракетасининг ўн иккинчи синов парвозини амалга оширди.
  • Старт вақтида Super Heavy кучайтиргичининг 33 та двигатели ишга тушган бўлса-да, қайтиш маневрида двигателлар ишламай қолиши оқибатида кучайтиргич Мексика қўлтиғига қулади.
  • Starship юқори поғонаси эса двигател носозлигига чидамлилигини исботлаб, режалаштирилган парвоз профилига эришди ва Ҳинд океанига бошқариладиган тарзда қўнди.

SpaceX компанияси Starship В3 ўта оғир ракетасининг бугунги парвози юзасидан расмий баёнот берди. Бу бутун дастур доирасидаги ўн иккинчи синов бўлишига қарамай, энг муҳимларидан бири ҳисобланади. Илк бор В3 версиясидаги кема ва кучайтиргич, янги Raptor 3 двигателлари ҳамда Техасдаги Старбасе космодромининг янги Пад 2 майдончасидан фойдаланилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Старт вақтида Super Heavy кучайтиргичининг барча 33 та двигатели муваффақиятли ишга тушди, бироқ баландликка кўтарилиш босқичида улардан бири ўчиб қолди. Шунга қарамай, ракета поғоналарни ажратишни амалга оширди ва Starship олтита двигател ёрдамида коинот сари парвозни давом эттирди. Super Heavy кучайтиргичи ортга қайтишга уринди, аммо двигателларни қайта ишга туширишда муаммоларга дуч келди.

Қайтиш маневри учун баъзи двигателлар ишламай қолгани сабабли, қўниш вақтидаги тормозланиш уриниши муваффақиятсиз тугади ва кучайтиргич Мексика қўлтиғига қаттиқ зарба билан қулади. Starship юқори поғонаси эса битта вакуумли Raptor 3 двигателини йўқотганига қарамай, режалаштирилган парвоз профилига эришди ва двигател носозлигига чидамлилигини исботлади.

Миссиянинг асосий вазифаси Starship'нинг коинотдаги ва қайтишдаги ишини текшириш эди. Кема илк бор 20 та Starlink сунъий йўлдоши симулятори ва парвозни тасвирга олувчи иккита модификацияланган сунъий йўлдошни олиб чиқди. Атмосферага киришда иссиқлик ҳимояси ва конструкция мустаҳкамлиги ҳақида маълумотлар йиғилди.

Парвознинг якуний босқичида Starship флапларга тушадиган максимал юкламани текшириш учун экстремал маневрларни бажарди. Якунда кема Ҳинд океанига бошқариладиган тарзда қўнди ва иккита Raptor двигатели ёрдамида қўниш маневрини якунлади. Кучайтиргич йўқотилганига қарамай, синов янги авлод Starship лойиҳаси учун муҳим қадам деб баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?