19:45 / 14.03.2018
4 710

Интернет яратувчиси унинг асосий муаммосини айтди

Интернет яратувчиси унинг асосий муаммосини айтди
Интернет яратилганига 29 йил тўлди. Шу муносабат билан унинг яратувчиси Тим Бернерс-Ли Интернетнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Интернетнинг замонавий ҳолати олимни даҳшатга солмоқда. Тармоқ яратувчисини кўпроқ унда Google ва Facebook каби монополит-компанияларнинг пайдо бўлгани хавотирга соляпти. Улар ўзига хос дарвоза қоровулига ўхшаб қолди – айнан шу фирмалар одамларга нима кўрсатишни, Тармоқ фойдаланувчиларига қандай қарашлар ва ғоялар билан танишиши мумкин эканини ҳал қилмоқда.

Тимнинг ишонч билдиришича, бу компаниялар ўз рақиблари учун деярли айланиб ўтиш имконсиз бўлган тўсиқлар қўйиб, рақобатни ўлдирмоқда. Айнан шундай йирик компаниялар ҳозирда соҳадаги барча истеъдодли шахсларни ёлламоқда, шунингдек, инновацион технологияларни харид қилиб, уларнинг ягона эгасига айланмоқда. Бу келаётган йигирма йил аввалгисидан анча паст суръатда кечиши мумкин эканидан далолат беради.

Шу билан бирга, Тармоқ яратувчисининг фикрича, агарда Интернет бироз бўлса ҳам номарказлашган бўлганида, АҚШ сиёсатига ахборот манипуляциялари ёрдамида таъсир кўрсатиш анча қийин бўларди. Бу масалада йирик компаниялар томонидан ёрдам тақдим этилишини кутиш керак эмас, сабаби улар бошидан жамиятда фаровонликни оширишга эмас, балки даромадни кўпайтириш мақсадида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, Тим Бернерс-Ли британиялик таниқли олим бўлиб, Интернет яратувчиларидан бири саналади. Ҳозирда у Интернет учун стандартларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш билан шуғулланувчи Бутунжаҳон ўргимчак тўри консорциумига раҳбарлик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Интернет яратувчиси унинг асосий муаммосини айтди