Эндиликда «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматларидан бемалол фойдаланиш имконияти яратилди. Ушбу хушхабар «Uzсard» картасининг барча эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозларига тааллуқлидир.
Демак, яратилган янгилик борасида нималарни билишимиз керак:
- пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди;
- пул маблағи тўғридан-туғри «Uzсard» карталарига туширилади;
- лойиҳа ҳамкори «Universalbank»;
- чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони бор;
- 2 фоизлик комиссия тўловлари фақат жўнатувчидан ечиб олинади;
- тижорат курси ҳисоб юритувчи банк томонидан белгиланади.
Яқин кунларда «Uzсard» компанияси мутахассислари томонидан «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматининг қўшимча функциялари ҳам жорий қилинади.
Ҳозирча, яратилган янги имкониятлар ёрдамида исталган вақтда, хориждан туриб оила аъзоларингиз ва яқинларингиз пластик картасига бемалол пул ўтказишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди