Фото: «Mars Bioimaging»
Янги Зеландиянинг «Mars Bioimaging» компанияси янги технология — уч ўлчамли рентген (3D-peнтгeн)ни ишлаб чиқди, деб маълум қилмоқда «Хабар» нашри. Бунинг шарофати билан айрим ҳолларда жарроҳлик аралашувига ҳожат қолмайди.
Кентербери универтитетида (Крайстерч, Янги Зеландия) ишловчи ота-бола Фил ва Энтони Батлерларнинг бу ихтироси тиббиёт оламида инқилоб ясаши мумкин деб ҳисобланмоқда. Улар тақдим этган 3D-peнтгeн нафақат суяклар, балки мушаклар, ёғлар ва суюқликларнинг рангли ва ҳажмдор тасвирини олиш имконини беради ва шифокорларнинг юмушини анча осонлаштиради.
Бундан ташқари, бу ихтиро келгусида саратон ҳужайралари ва миядаги шикастланишларни аниқлашда ҳам қўл келиши мумкин.
«MedipixЗ chip» технологияси алгортимлари суяк каби мустаҳкам юзалар орасида ҳам турли материалларни кузатиш имконини беради.
Қурилма ҳаётга татбиқ этилиши учун ҳали қатор синовлардан ва халқаро ташкилотларнинг имтиҳонидан ўтиши керак. Айни пайтда у хавфсизлик ва самарадорлик бўйича ички синовдан ўтяпти.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради