Ўзбекистонда Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 19 сентябр куни имзолаган Фармонида кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга кўра, марказ тўловлар давомийлигини таъминлаш, соҳага инновацион маҳсулотларни жалб этиш, мавжуд банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шу кунга қадар Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) мавжуд бўлиб, унинг тўлов тизими сифатида UzCard фаолият юритиб келган.
15 сентябрь куни тизимда кузатилган носозлик туфайли Ўзбекистонда пластик карталар орқали тўловлар амалга ошириш имконияти йўқолиб қолганди. Компания техник носозликлар POS, E-POS терминаллари ва АТМ-қурилмалари процессинг маркази билан улана олмаётгани сабаб юз берганини маълум қилганди. Тизим қайта ишлаб кетиши учун қарийб икки сутка вақт талаб қилинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади