Фото: Europaplus
Ёғоч билан боғлиқ экологик муаммо билан Райсa Университети тадқиқотчилари шуғулланиб келмоқда. Олимлар 3D принтерда чоп этиладиган худди ёғоч каби материал ихтиро қилишди. Бу ҳақда Europaplus нашри хабар берди.
Унинг таркибига целлюлоза ва лигнин киради. Ушбу иккала бирикма керакциз ва ёқиб юбориладиган саноат ёғоч чиқиндиларидан олинади. Экологик жиҳатдан ёғоч маҳсулотларини ёқиш атмосферага жуда зарарлидир. Бунинг ечимига эса ушбу технология орқали эришилди. Эндиликда ортиқча ёғоч маҳсулотлари 3D принтер учун қўлланилади.
Фото: Europaplus
Лойиҳа раҳбари Муҳаммад Раҳман бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Ёғочни бевосита ўзининг табиий компонентларидан яратиш имконияти ушбу соҳада инновацион келажакнинг бошланиши учун асос бўлади. Мазкур янгилик 3D принтерда чоп этиш орқали экологик тоза ёғоч ишлаб чиқаришнинг янги даврини белгилайди".
Бироқ лойиҳанинг ўзига яраша камчиликлари мавжуд, жумладан, принтернинг сиёҳида ёғоч материалларни бирлаштириш билан боғлиқ муаммолар бор. Маҳсулот чоп этилгач, икки сутка давомида -85 даража совуқликда сақланиши, кейинчалик эса 180 даражада 30 дақиқа мобайнида қиздирилиши лозим. Мазкур жараёнлар учун жуда кўп энергия сарфланади. Шунинг учун мутахассислар альтернатив вариантлар устида илмий ишлар олиб бормоқда.
Фото: Europaplus
Янги 3D принтерда чоп этилган материаллар ёғоч аналогларидан деярли фарқ қилмайди: улар тузилиши, иссиқликка чидамлилиги ва ҳатто ҳиди билан ўхшаб кетади. Инновацион материал осонлик билан парчаланади ва экологик хавфсиздир. Бунинг устига, у оддий ёғочдан мустаҳкам ва чидамлироқдир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди