date

Павел Дуров ТОН асосида Cocoon тармоғини тақдим этди

Павел Дуров ТОН асосида Cocoon тармоғини тақдим этди
Telegram асосчиси Павел Дуров ТОН блокчейн технологияси асосида янги Cocoon (Confidential Compute Open Network) номли марказсизлаштирилган тармоқ ишга туширилишини эълон қилди. Мазкур лойиҳада сунъий интеллект ва блокчейн технологиялари бирлаштирилади ва у ўз ишини ноябрь ойида бошлайди.

Ушбу янгиликни Дуров Дубайда бўлиб ўтган Blockchain Life 2025 форумда маълум қилди. Дуровнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда инсонлар рақамли эркинликларини йўқотмоқда ва буни марказсизлаштириш орқали тиклаш мумкин.

У ҳазил билан янги тармоқни "Private AI Network" — қисқартмаси P.A.I.N ("оғриқ") деб аташни ўйлаганини айтиб ўтди. Янги тармоқнинг фаолиятини GPU майнерлари қўллаб-қувватлайди, улар Toncoin (TON) токенларида мукофот олишади.

Telegram эса лойиҳага фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб қилишда ёрдам беради. Дастурчилар сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишлари, фойдаланувчилар эса ўз махфийлигини сақлаб, замонавий технологиялар билан ишлаш имкониятига эга бўлишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Павел Дуров ТОН асосида Cocoon тармоғини тақдим этди