Фото: ЛехAI
Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ЛехAI ҳуқуқий чат-боти яратилди.
Мазкур лойиҳа давлат бюджети иштирокисиз, тўлиқ бепул амалга оширилган. Бугунги кунда чат-ботнинг биринчи функцияси ҳуқуқий масалаларга тезкор жавоб бериш имкониятини тақдим этмоқда.
Яқин орада ишга тушириладиган функциялар:
- Ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш – қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини онлайн баҳолаш имконияти;
- Ҳуқуқий амалиётни таҳлил қилиш – фойдаланувчиларнинг берган ҳуқуқий кейсларини таҳлил қилиш орқали жавоб тақдим этиш;
- Ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш – мустақил ҳужжат тайёрлаш конструктори.
Ҳозирги кунда Қонунчилик маълумотлари миллий базасида 48 мингдан ортиқ ҳужжатлар мавжуд. Шунингдек, амалдаги ҳужжатлар сони 34 мингдан ортиқ. Бундан ташқари, яхлит ҳужжатлар – 28 мингдан, ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутувчи ҳужжатлар 5 700 дан зиёд.
Чат-ботнинг билимлар базаси 604 млн белгидан ортиқ бўлиб, ушбу платформани яратишда ҳуқуқ ва IT соҳасидаги тажрибали мутахассислар 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлашган. Шу билан бирга, барча технологиялар Open source манбаларидан фойдаланмасдан, бутунлай мустақил ишлаб чиқилган.
Чат-бот ҳозирда синов режимида ва ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан текширилмоқда. Тез орада барчага очилади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий билимларни янада осон ва тезкор етказиб бериш учун мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар