
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонда ФҲДЁ органларида жами 177 мингта никоҳ қайд этилган.
Шулардан 91,2 мингтаси шаҳар жойларига, 85,8 мингтаси эса қишлоқ ҳудудларига тўғри келади.
Никоҳлар сони йиллар кесимида (январь–сентябрь):
- 2021 йил — 206,8 минг,
- 2022 йил — 197 минг,
- 2023 йил — 184,5 минг,
- 2024 йил — 179,4 минг,
- 2025 йил — 177 минг.
Кўриниб турибдики, сўнгги беш йил ичида никоҳлар сони босқичма-босқич камайиб бормоқда. Мутахассислар бу ҳолатни иқтисодий омиллар, турмуш тарзидаги ўзгаришлар ва ёшларнинг кечроқ турмуш қуриш тенденцияси билан изоҳламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар