date

Ўзбекистонда банк иловалари мижоз тажрибаси бўйича баҳоланди

Ўзбекистонда банк иловалари мижоз тажрибаси бўйича баҳоланди

Ўзбекистонда рақамли банк хизматларининг сифати йилдан-йилга ўсиб бораётгани яна бир бор исботланди: мамлакатдаги 33 та банк мобил иловаси мижоз тажрибаси нуқтаи назаридан бахоланган CX Banking Index 2025 тадқиқотининг натижалари эълон қилинди. Мустақил таҳлиллардан иборат ушбу индекс банк иловаларидаги барча асосий қадамларни — рўйхатдан ўтишдан тортиб тўлов ва пул ўтказмасигача — синчиклаб ўрганади.

Тадқиқот доирасида аналитиклар ҳар бир босқичда мижозга енгиллик бериш ёки аксинча, қийинчилик туғдирадиган жиҳатларни аниқлаб борди. iCX индекси −10 дан +10 гача бўлган кўрсаткични ифодалайди ва турли банкларни бир хил мезон орқали таққослаш имконини беради. Умуман айтганда, бу рақамлар иловадан ҳар кунлик фойдаланиш қанчалик қулай эканини очиқ-ойдин намоён қилади.

Customer Experience Laboratory (CX Lab) асосчиси Алексей Иванов таъкидлашича, “кўпчилик учун кундалик банк амалиётлари оддий одатга айланган. Агар илова қулай бўлмаса, мижоз бир зумда рақобатчи хизматга ўтиб кетади. CX Banking Index эса айнан қайси босқичда муаммо борлигини рақамлар орқали аниқ кўрсатиб беради”.

Мукофотлар тўрт йўналиш бўйича тақдим этилди:

1. Биринчи таассурот (рўйхатдан ўтиш, картани улаш, тушунарлилик):
1-ўрин — Гарант банк
2-ўрин — Ипак Йўли Банк
3-ўрин — Алоқабанк ва ИнфинБанк

2. P2P ўтказмалар (фойдаланувчини топиш, тезлик, комиссиялар):
1-ўрин — Давр Банк
2-ўрин — Асакбанк ва ИнфинБанк

3. Тўловлар (жадвал, шаблонлар, шаффоф операциялар):
1-ўрин — Узум Банк
2-ўрин — СҚБ
3-ўрин — Азия Альянс Банк

4. Daily Banking (илованинг умумий кундалик қулайлик индекси):
1-ўрин — Азия Альянс Банк
2-ўрин — Узум Банк
3-ўрин — Ипак Йўли Банк

Марказий Осиё Финтех Ассоциацияси раҳбари Отабек Насиров фикрича, рақамли молия хизматларида мижоз тажрибаси янги “инфратузилма стандарти”га айланган. Қандай банк илова кўпроқ шаффоф ва содда бўлса, мижозлар ҳам айнан шу ташкилотга кўпроқ ишонади.

CX Banking Index Курсив Ўзбекистон, Bank.uz, The Able Technologies, BeaversBrothers ва Central Asian Fintech Association ҳамкорлигида амалга оширилди. Тўлиқ ҳисоботни https://cx-index.uz сайтидан бепул юклаб олиш мумкин.

Тадқиқот доирасида 33 та илова бўйича 218 та кўрсаткич баҳоланди. Лойиҳанинг асосий мақсади — ўзбек банк иловаларидаги энг яхши амалиётларни намоён қилиш, фойдаланувчилар учун янада қулай экотизим яратиш ва рақамли молия хизматларини янги босқичга олиб чиқишдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда банк иловалари мижоз тажрибаси бўйича баҳоланди