date

Huawei Ватч Фит 5 Про глобал бозорга чиқди: 10 кунгача қувват ва ЭКГ функцияси

Huawei Ватч Фит 5 Про глобал бозорга чиқди: 10 кунгача қувват ва ЭКГ функцияси

Huawei компанияси ўзининг янги Ватч Фит 5 Про ақлли соатларини глобал бозорга тақдим этди. Ишлаб чиқарувчи ушбу моделни Apple Watch Ultra 3 билан бевосита рақобатчи сифатида кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилма 1,92 дюймли АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, экран атрофидаги ҳошиялар қалинлиги атиги 1,8 мм ни ташкил этади. Дисплей 3000 нит ёрқинликка эга ва чизилишларга чидамли сапфир шиша билан ҳимояланган.

Соатнинг асосий афзалликларидан бири унинг қувват сарфидир: оддий режимда 10 кунгача, фаол фойдаланилганда эса 7 кунгача қувват сақлаб қолади. Янги ТруеСенсе тизими ЭКГ, юрак уриш тезлиги, қондаги кислород миқдори (СпО2), уйқу сифати ва стресс даражасини аниқ кузатиш имконини беради.

Спорт ихлосмандлари учун 100 дан ортиқ машғулот режимлари ҳамда Страва ва ФииТ каби хизматлар билан интеграция мавжуд. Шунингдек, Mini-воркоут партнер функцияси орқали исталган вақтда 30 та қисқа машқ турини бажариш мумкин.

Европа бозорида Huawei Ватч Фит 5 Про 300 евро нархида сотувга чиқарилди ва уч хил ранг танловида тақдим этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Huawei Ватч Фит 5 Про глобал бозорга чиқди: 10 кунгача қувват ва ЭКГ функцияси