iPhone Ultra энг таъмирланувчан букланадиган смартфон бўлиши мумкин

Инстант Дигитал инсайдерининг маълум қилишича, Apple компаниясининг илк букланадиган iPhone Ultra модели саноатдаги энг осон қисмларга ажратиладиган ва таъмирланадиган смартфонга айланади. Қурилманинг ички тузилиши ўта аниқ муҳандислик ечимлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у рақобатчилардан фарқли ўлароқ, мураккаб кабел тизимларидан холи ва юқори даражадаги модуллик билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон китоб шаклида букланадиган дизайнга эга бўлиб, тахминан 7,7 дюймли ички ва 5,3 дюймли ташқи экранга эга бўлиши кутилмоқда. Қурилманинг ўзига хос жиҳати сифатида овоз баландлигини бошқариш тугмалари корпуснинг юқори қисмига жойлаштирилганини келтириш мумкин. Шунингдек, қувват тугмасига Тоуч ИД датчиги интеграция қилиниши орқали бармоқ изи сканери қайтиши тахмин қилинмоқда.
Samsung Дисплай компанияси iPhone Ultra учун дисплейлар ишлаб чиқаришни 2026-йил июн ойида бошлаши режалаштирилган. Бир йил давомида 8 миллионгача қурилма ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Инстант Дигитал аввалроқ iPhone 14 нинг сариқ ранги ва iPhone 15 Про моделларидаги фазовий видео ёзиш функциялари ҳақидаги маълумотларни тўғри башорат қилган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!