date

Кавиар компанияси Суворовга бағишланган iPhone 17 Про моделини тақдим этди

Кавиар компанияси Суворовга бағишланган iPhone 17 Про моделини тақдим этди

Россиянинг ҳашаматли аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Кавиар компанияси ўзининг янги iPhone 17 Про смартфонлар туркумини намойиш этди. Ушбу махсус серия Ғалаба куни ва Россиянинг маънавий анъаналарига бағишланган бўлиб, дизайнида тарихий ва диний элементлар мужассам этилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилма корпуси Христос Нажоткор ибодатхонаси ва Василий Блаженний собори тасвирлари билан безатилган. Дизайннинг марказий қисмида 999-пробали олтин билан қопланган Россия герби жой олган. Компания вакилларининг таъкидлашича, смартфоннинг асосий ғояси Александр Суворовнинг машҳур «Биз руслармиз, Худо биз билан» иборасига асосланган.

Кавиар дизайнерлари ушбу ёзув орқали маънавий куч ва тарихий меросни ифодалашга ҳаракат қилишган. Смартфон корпусига ўйилган сўзлар ҳамда ҳарбий ва диний рамзларнинг уйғунлиги маҳсулотнинг ўзига хослигини таъминлайди.

iPhone 17 Про «С нами Бог» модели чекланган миқдорда, яни атиги 99 нусхада ишлаб чиқарилади. Ҳашаматли смартфоннинг бошланғич нархи 400 минг рублдан бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Кавиар компанияси Суворовга бағишланган iPhone 17 Про моделини тақдим этди