date

Samsung One UI 8.5 янгиланишини расман тақдим этди

Samsung One UI 8.5 янгиланишини расман тақдим этди

Олти ойлик бета-синовлардан сўнг, Samsung компанияси One UI 8.5 янгиланишини расман эълон қилди. Янги дастурий таъминот биринчи бўлиб Жанубий Кореядаги Galaxy S25, Galaxy Z Фолд7 ва Galaxy Z Флип7 фойдаланувчилари учун тақдим этилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания маълумотларига кўра, глобал тарқатиш жараёни 11-майдан бошланади. Янгиланиш босқичма-босқич амалга оширилади ва дастлаб Европа, Гонконг, Ҳиндистон, Лотин Америкаси, Шимолий Америка, Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Тайван ҳудудларидаги фойдаланувчиларга етиб боради.

Биринчи тўлқинда 2024-йилда ва ундан кейин чиқарилган флагман қурилмалар, жумладан, Galaxy S25 туркуми, Galaxy S24 серияси, Galaxy Z Фолд6, З Флип6 ҳамда Galaxy Tab С10 ва Таб С11 планшетлари янгиланишни қабул қилади. Samsung ҳозирча тўлиқ рўйхатни ошкор этмаган бўлса-да, келгусида Galaxy А56, А55 ва А36 каби ўрта даражадаги моделлар ҳам янги тизимга ўтишини тасдиқлади.

Шунингдек, Samsung яқинда Galaxy S26 дизайнига ўхшаш бўлган арзон нархдаги Galaxy А27 смартфонини чиқаришини ҳам маълум қилди. Янгиланиш фойдаланувчиларга тизим барқарорлиги ва янги функциялардан фойдаланиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung One UI 8.5 янгиланишини расман тақдим этди