Куёв келинни тўйдан кейин макияжсиз кўриб, ажрашишга ариза берди

Саудия Арабистонида куёв тўйдан кейин хотинини макияжсиз кўриб, уни танимай қолгани сабабли ажрашиш учун ариза берди. Урф-одатга кўра қариндошлари орқали танишган икки ёш тўйгача бир неча марта учрашган, аммо қиз ҳар сафар макияжда бўлган. Никоҳ кечасидан кейин қиз юзини ювгач, йигит уни бошқа қиз деб ўйлаган. Шундан сўнг куёв "мени алдашган" деб ҳисоблаб, ажрим талаб қилган.
Фото: Видеодан кадр
Саудия Арабистонида икки ёш урф-одатга кўра қариндошлари орқали танишган. Улар тўйгача бир неча марта учрашган, аммо қиз ҳар сафар макияжда бўлгани учун йигит унинг асл қиёфасини кўрмаган.
Айтилишича, никоҳ кечасидан кейин қиз макияжини ювиб ташлаган. Уни кўрган куёв эса аввалига танимай қолиб, ҳатто “бошқа қизни олиб келишибди”, деб ўйлаган.
Орадан кўп ўтмай йигит “мени алдашган” дея ажрашиш учун ариза бергани айтилмоқда.






























Изоҳлар 0
…