date

Хитой технологияларини тақиқлаш Европага 400 миллиард доллардан қимматга тушади

Хитой технологияларини тақиқлаш Европага 400 миллиард доллардан қимматга тушади

Хитой Савдо-саноат палатаси Европа Иттифоқи ўз тармоқ инфратузилмасидан хитойлик технология етказиб берувчиларни бутунлай чиқариб ташлаган тақдирда юзага келадиган оқибатларни таҳлил қилди. Тадқиқотга кўра, Huawei ва ZTE каби компанияларни бозордан чиқариш Европа Иттифоқига келгуси беш йил ичида 400 миллиард доллардан ортиқ маблағга тушиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Европа Иттифоқи хитойлик технологик компонентлар ва ускуналар муҳим тармоқ инфратузилмаси учун юқори хавф туғдиради, деб ҳисоблайди. Шу сабабли, ушбу провайдерларни босқичма-босқич чеклаш масаласи бир неча йилдан буён муҳокама қилинмоқда. Агар бу қадам амалга оширилса, халқаро миқёсда кенг тармоққа эга бўлган Huawei биринчи бўлиб зарар кўрадиган компаниялардан бирига айланади.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, энергетика ва телекоммуникация каби 18 та муҳим секторда хитойлик етказиб берувчиларни тақиқлаш 2026-йилдан 2030-йилгача бўлган даврда Европа Иттифоқига 432,83 миллиард долларга тушиши кутилмоқда. Ҳисоботда Европа Иттифоқи ускуналар алмаштирилиши, активларнинг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда рақамлаштириш жараёнларининг секинлашиши каби жиддий муаммоларга дуч келиши таъкидланган.

Молиявий йўқотишлар Европанинг йирик давлатларига ҳам таъсир қилади. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Полша ва Нидерландия каби мамлакатларнинг ҳар бири 10 миллиард евродан ортиқ зарар кўриши мумкин. Энг катта юк эса Германия зиммасига тушиб, мамлакат иқтисодиёти 170,8 миллиард евро миқдорида зарар кўриши прогноз қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитой технологияларини тақиқлаш Европага 400 миллиард доллардан қимматга тушади