Huawei MatePad Pro Max: дунёдаги энг юпқа флагман планшет тақдим этилди

Huawei компанияси глобал миқёсда тақдим этган MatePad Pro Max модели бозордаги энг юпқа ва енгил флагман планшет сифатида эътироф этилди. Қалинлиги 4,7 миллиметр ва оғирлиги 499 грамм бўлган мазкур қурилма 3K аниқликдаги 13,2 дюймли OLED ПаперМатте дисплейи ҳамда 10 400 мА/соат сиғимли аккумулятори билан жиҳозланган. Планшет 12/256 GB ва 12/512 GB хотира вариантларида сотувга чиқарилиб, унинг бошланғич нархи 1360 долларни ташкил этади.
Huawei компанияси ўзининг янги флагман планшети — Huawei MatePad Pro Max моделини глобал миқёсда тақдим этди. Қурилма ўзининг ўта юпқа корпуси билан ажралиб туради: унинг қалинлиги атиги 4,7 миллиметрни, оғирлиги эса 499 граммни ташкил этади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу бозордаги энг енгил ва юпқа флагман планшет ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Планшет 13,2 дюймли ОЛEД ПаперМатте дисплей билан жиҳозланган. Экран 3К аниқлигига, 144 Гтс янгиланиш тезлигига ва 1600 нит чўққи ёрқинлигига эга. Тасвир сифати ва кўзга қулайликни таъминлаш учун илғор технологиялар қўлланилган.
Қурилма 10 400 мА/соат сиғимли аккумулятор билан таъминланган бўлиб, у бир марта қувватлаш орқали 14 соатгача видео томоша қилиш имконини беради. Шунингдек, планшет 12 MP олд ва 50 MP асосий камера, олтита динамик ҳамда тўртта микрофон тизими билан жиҳозланган.
Huawei MatePad Pro Max 12/256 GB ва 12/512 GB хотира вариантларида сотувга чиқарилади. Қурилма учун махсус клавиатура ва стилус ҳам тақдим этилган. Янги флагманнинг бошланғич нархи 1360 долларни ташкил этади.































Изоҳлар 0
…