Япониялик эркак фестивалда одам гўштини сотиб олмоқчи бўлди

Япониядаги «Гўшт фестивали»да вегетариан фаоллар одам гўштининг вакуумли қадоғига тақлид қилиб, устига 5050 иена нархномали озиқ-овқат плёнкаси билан ўралган ҳолда перформанс кўрсатишди. Одамларда раҳм-шафқат уйғотишга қаратилган бу режа тадбиркор японнинг ўралган йигитни сотиб олишга ҳаракат қилиши туфайли барбод бўлди.
Фото: Видеодан кадр
Япониядаги «Гўшт фестивали»да бир гуруҳ фаоллар перформанс кўрсатишга қарор қилишди. Вегетарианлар одам гўштининг вакуумли қадоғига тақлид қилиб, ўзларини озиқ-овқат плёнкаси билан ўрашди ва устига 5050 иена деб ёзилган нархномаларни ёпиштиришди.
Бироқ, одамларда раҳм-шафқат уйғотиш режаси бир тадбиркор япон туфайли барбод бўлди. Норозилик билдириб ётган йигитнинг «растаси» ёнидан ўтиб кетаётган эркак уни сотиб олишга ҳаракат қилди.
Мазкур ҳолат атрофдагиларни ҳайратга солиб, акциянинг асл мақсадини бироз сояда қолдирди. Ижтимоий тармоқларда эса бу воқеа турлича баҳоланмоқда: айримлар буни қора ҳазил сифатида қабул қилган бўлса, бошқалар эса инсоний қадриятлар нуқтаи назаридан кескин танқид қилмоқда.
Шундай қилиб, раҳм-шафқат уйғотишга қаратилган перформанс аксинча, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва кенг жамоатчилик эътиборини тортди.






























Изоҳлар 0
…