AMD Инстинкт МИ430Х: ФП64 режимида Нвидиа Рубиндан 6 баробар кучлироқ

AMD компанияси Инстинкт МИ400 туркумига кирувчи янги Инстинкт МИ430Х график тезлатгичининг дастлабки версиясини тақдим этди. ИТ Ҳоме нашрининг қайд этишича, ушбу график процессор аллақачон бир қатор суперкомпьютерлар учун эълон қилинган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Катта ҳажмдаги сунъий интеллект моделларини ўқитиш ва оптималлаштириш учун мўлжалланган МИ455Х моделидан фарқли ўлароқ, МИ430Х ҳам сунъий интеллект вазифалари, ҳам анъанавий юқори унумдорликдаги ҳисоб-китоблар (HPК) учун мослаштирилган. Ушбу фарқ МИ430Хнинг ФП64 юқори аниқликдаги маълумотлар форматини қўллаб-қувватлашида яққол намоён бўлади.
AMD маълумотларига кўра, МИ430Хнинг ФП64 режимидаги ҳисоблаш қуввати 200 ТФЛОПсдан ошиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич Нвидианинг Рубин архитектурасига нисбатан олти баробар юқори бўлиб, уни тарихда ФП64 режимида ишловчи энг кучли график процессорга айлантиради.
Компания вакилларининг таъкидлашича, ҳисоблаш аниқлиги иқлимшунослик, материалшунослик, ядро физикаси ва суюқликлар механикаси каби соҳалар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айнан ФП64 каби юқори аниқликдаги маълумотлар сунъий интеллектга асосланган илмий тадқиқотлар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!