date

Ҳиндистоннинг илк космик технологиялар яккашохи: Скйроот муваффақияти

Ҳиндистоннинг илк космик технологиялар яккашохи: Скйроот муваффақияти

Ҳиндистоннинг Скйроот Аэроспасе компанияси 60 миллион доллар миқдоридаги янги инвестицияни жалб қилиб, мамлакатдаги илк космик технологиялар яккашохига (уникорн) айланди. Бу маблағ компаниянинг Викрам-1 ракетасини орбитал парвозга тайёрлаш жараёнида қўлга киритилди. Стартапнинг бозор қиймати 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Инвестиция раунди Шерпало Вентурес ва ГИК бошчилигида ўтди, шунингдек, БлаккРокк билан боғлиқ жамғармалар ҳам иштирок этди. Скйроот ушбу маблағларни ишлаб чиқариш қувватини ошириш, Викрам-1 миссияларини тезлаштириш ва 2027-йилда дебют қилиши кутилаётган оғирроқ юк кўтарувчи Викрам-2 ракетасини ишлаб чиқишга йўналтиради.

2018-йилда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) собиқ муҳандислари томонидан асос солинган компания кичик сунъий йўлдошларни орбитага чиқаришга ихтисослашган. Викрам-1 ракетаси 350 килограммгача бўлган юкни паст Ер орбитасига етказиш имкониятига эга бўлиб, у Роккет Лаб ва Фирефлй Аэроспасе каби халқаро рақобатчилар билан бир қаторда туради.

Скйроот 2022-йил ноябрида Викрам-С суборбитал ракетасини муваффақиятли учириб, Ҳиндистонда хусусий сектордаги илк ракета парвозини амалга оширган эди. Ҳозирда компания июн ойида режалаштирилган тарихий орбитал парвозга тайёргарлик кўрмоқда. Талабнинг учдан бир қисми Ҳиндистондан, қолган қисми эса халқаро мижозлардан келиб тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ҳиндистоннинг илк космик технологиялар яккашохи: Скйроот муваффақияти