Lexus ўзининг илк уч қаторли электр кроссовери ТЗ моделини тақдим этди

Lexus бренди ўз тарихида илк бор уч қаторли ўриндиқларга эга тўлиқ ўлчамли электр кроссовери — Lexus ТЗ моделини расман намойиш қилди. Автомобилнинг узунлиги 5100 мм, ғилдираклар базаси эса 3050 мм ни ташкил этади. Текис пол конструкцияси туфайли учинчи қатор ўриндиқлари катталар учун ҳам етарлича кенглик ва қулайликни таъминлайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Техник жиҳатдан кроссовер икки моторли тизим билан жиҳозланган бўлиб, умумий қуввати 420 от кучига тенг. 95,82 кВт·соат сиғимли аккумулятор бир қувватланишда 480 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Автомобил 100 км/соат тезликка 5,4 сонияда эришади ва Toyota Highlander электр платформаси негизида қурилган.
Салони Дривинг Лоунге концепцияси асосида яратилган бўлиб, премиум материаллар, 21 та динамикдан иборат Марк Левинсон аудио тизими ва панорамали том билан жиҳозланган. Шунингдек, иккинчи қаторда алоҳида қулай ўриндиқлар, атмосферавий ёритиш ва салонни хушбўйлантириш тизими мавжуд.
Хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилган: модел Lexus Сафетй Сйстем+ 4.0 АДАС тизими билан таъминланган. Lexus ТЗ АҚШ бозорига 2026-йил охирида чиқарилиши режалаштирилган ва у Lucid Гравитй, Cadillac Вистиқ, Volvo ЭХ90 ҳамда Kia ЭВ9 каби рақобатчиларга қарши кураш олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!