date

Хитойнинг Мооншот AI компанияси 20 миллиард доллар баҳоланди

Хитойнинг Мооншот AI компанияси 20 миллиард доллар баҳоланди

Хитойнинг сунъий интеллект соҳасидаги етакчи лабораторияларидан бири бўлган Мооншот AI янги инвестиция раундида 2 миллиард доллар маблағ жалб қилди. Натижада компаниянинг бозор қиймати 20 миллиард долларга етди. Ушбу молиявий босқичга Меитуан компаниясининг венчур бўлинмаси — Лонг-З Инвестмент бошчилик қилди, шунингдек, Тсингҳуа Капитал ва Чина Мобиле каби йирик инвесторлар ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

2023-йилда Meta AI ва Google Браин собиқ тадқиқотчиси Янг Жилин томонидан асос солинган Мооншот AI қисқа вақт ичида ўзининг Кими номли йирик тил моделлари (LLM) билан катта шуҳрат қозонди. Компаниянинг Кими К2.5 ва К2.6 моделлари дастурлаш ва код ёзиш соҳасида юқори самарадорлик кўрсатиб, OpenAI ва Anthropic маҳсулотлари билан рақобатлашмоқда.

Компаниянинг молиявий кўрсаткичлари ҳам жадал ўсмоқда: апрель ойида йиллик такрорланувчи даромад 200 миллион доллардан ошди. Бу ўсиш пуллик обуналар ва АПИ хизматларидан фойдаланишнинг кўпайиши билан боғлиқ. Сўнгги олти ой ичида компания жами 3,9 миллиард доллар сармоя тўплашга муваффақ бўлди.

Ҳозирги кунда Хитойнинг сунъий интеллект бозорида инвесторларнинг очиқ кодли моделларга бўлган қизиқиши кескин ортиб бормоқда. Мооншот AI билан бир қаторда, DeepSeek, Жипу AI ва MiniМах каби компаниялар ҳам юқори баҳоланиши ва бозор улушини эгаллаши билан эътибор тортмоқда. Хусусан, Жипу AI ва MiniМах аллақачон Гонконг фонд биржасида муваффақиятли савдо қилмоқда.

Мооншот AI ўзининг Кими моделлари орқали ChatGPT, Google Gemini ва Claude каби глобал гигантларга муносиб рақобатчи сифатида майдонга чиқмоқда. Шунингдек, БйтеДансе компаниясининг Доубао ва Алибабанинг Qwen моделлари ҳам ушбу рақобатли муҳитда ўз ўрнига эга бўлиш учун курашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитойнинг Мооншот AI компанияси 20 миллиард доллар баҳоланди