Янги компьютер вируси Fireball фойдаланувчиларнинг браузерини бошқариб, улардаги бош саҳифаларни ва қидирув тизимларини сохта жосус қидирув тизимлари билан алмаштиришга қодир. Шундан кейин фойдаланувчининг трафиги кузатила ва хакерларга фойдаланувчи ҳақидаги шахсий маълумотлар узатила бошланади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислар хитойлик дастурчилар ушбу вирусни интернет-рекламадан олинадиган даромадни ошириш учун яратишганини айтишмоқда.
Таъкидланишича, янги вирус бутун дунё бўйлаб камида 250 млн компьютерни зарарлаган.
Энг кўп миқдорда компьютерлар Ҳиндистонда зарарланган – 25,3 млн та. Бу эса мамлакатдаги барча компьютерларнинг 10 фоизини ташкил қилади.
Ҳиндистондан кейин вирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлар кетма-кетлиги қуйидагича кўриниш олган: Бразилия - 24,1 млн компьютер (мамлакатдаги компьютерларнинг 9,6 фоизи), Мексика - 16,1 млн компьютер (6,4 фоиз), Индонезия – 13,1 млн компьютер (5,2 фоиз), АҚШ - 5,5 млн компьютер (2,2 фоиз). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)