date

Россияда VPN юклаб олиш ҳажми 14 бараварга ошди

Россияда VPN юклаб олиш ҳажми 14 бараварга ошди

Россияда VPN иловаларига бўлган талаб кескин даражада ўсди. Дигитал Будгет маълумотларига кўра, 2026 йилнинг март ойида фойдаланувчилар Google Плай орқали 9,2 млн марта бундай дастурларни юклаб олган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 бараварга кўпдир.

2025 йилнинг мартидан 2026 йилнинг мартигача бўлган даврда жами ўрнатишлар сони 35,7 млн донага етди. Энг юқори фаоллик 2026 йилнинг биринчи чорагида кузатилиб, уч ой ичида 21 млн мартадан ортиқ юклаб олиш қайд этилган.

Айрим оммабоп сервислар бир ойнинг ўзида 2,5 млн мартадан кўп ўрнатилган.

Сенсор Тоwер портали таҳлилига кўра, 2025 йил якунида Россиядаги энг оммабоп бешта VPN сервисининг фаол фойдаланувчилари базаси 7,3 млн кишига етган. Шу билан бирга, Апп Сторе тизимида VPN иловаларини ўчириш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

Апрель ойи охирига келиб, Россия сегментида 116 та илова блокланган.

Рақамли ривожланиш вазирлиги вакиллари маҳаллий сервисларнинг VPN ёқилган ҳолатда ишламаслиги сабабларини тушунтирган. Ҳозирда Google Плай юклаб олишлар бўйича асосий манба бўлиб қолмоқда, бироқ назорат қилувчи органлар талаби билан ўнлаб сервислар дўконлардан олиб ташланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россияда VPN юклаб олиш ҳажми 14 бараварга ошди