19:07 / 11.08.2017
8 119

Смартфонни «ўлдирувчи» хатолар нималардан иборат?

Смартфонни «ўлдирувчи» хатолар нималардан иборат?
Ҳар биримиз смартфон фойдаланувчиси сифатида ўзимизнинг қоидаларимизга эгамиз. Аммо, бу одатларнинг қанчалик тўғри ёки хатолигидан кўпчилигимиз бехабармиз. Ваҳоланки, кичик хато ҳам қўлимиздаги қадрли ва қимматбаҳо смартфон умрининг қисқаришига сабаб бўлиши мумкин. «Terabayt» нашри смартфонимизни қандай хатолар туфайли тезда яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкинлиги ва нималарга этиборли бўлишимиз ҳақида тўхталиб ўтди.

Қувватни "0" фоизга тушгунича ишлатиш

Литий-ионли ва литий-полимер аккумуляторларда бир хусусият мавжуд — агар бу турдаги "қувват тоши" ўрнатилган смартфонни қуввати 0 фоизга тушгунига қадар фойдалансангиз, бу аккумуляторнинг қувват сиғимдорлиги тобора пасайиб боради. Бундай бўлишини истамасангиз, аккумулятор қуввати 10 фоизга тушиши билан уни қувватлашга қўйишга одатланинг. Шу тахлит смартфон батареяси узоғроқ фаолият кўрсатади.

Шунингдек, бугунги аккумуляторларнинг қувватини 100% га етказманг. Қувват 80% га етиши билан смартфонни қувватлашдан олинг. Назарий жиҳатдан, агар аккумулятор қувватини 40 дан 80% оралиғида тўлдириб турсангиз, у максимал даражада узоқроқ хизматингизда бўлади. Бунга ихтисослашган махсус иловалар бор. Мисол учун, AccuBattery сизга смартфонни тўғри қувватлашни ўргатади.

Арзон аккумуляторлардан эҳтиёт бўлинг

Сохта ва арзон аккумулятор, шунингдек баъзи бир қувватлаш қурилмаларидан фойдаланиш ҳам хавфли. Уларнинг кўпи қизиб кетади ва хавфли ҳисобланади. Бундай восита ишлаб чиқарувчилари провода, контроллер ва бошқа деталлардан тежаб қолишга ҳаракат қилишади.

Арзон кабелдан фойдаланиш

Арзон кабел ҳам яхши изоляцияланмаган бўлади ва қувватлаш қурилмасини ишдан чиқариши ёки смартфон контроллерида қисқа туташув келтириб чиқариши мумкин.

Сифатсиз чехол

Вентиляция чоралари кўрилган сифатли чехол қувватлаш ёки "оғир" ўйинлар ўйнаш чоғида аккумуляторда келиб чиқадиган қизишни бир оз бўлса ҳам пасайтиради. Агар ғилоф сифатсиз бўлса бу исиб кетиш смартфонга ёмон таъсир қилади. Агар сиздаги смартфон жилди ҳаддан ташқари қалин ва смартфоннинг қизиб кетиши одатий ҳол бўлса, ҳозироқ буни чораларини кўринг. Ҳеч бўлмаганда қизиш кузатилган пайтда ғилофни ечиб қўйинг.

Чанг

Чанг нафақат одам, балки техникаларнинг ҳаёти учун ҳам хавфли таъсир. Айниқса, экран орқали смартфон ичига чангнинг кириши экранни ишдан чиқаради. Қолаверса, смартфон ичига кирган чанг платформада тиқин каби йиғилиб, қисқа туташувларни келтириб чиқариши мумкин. Смартфонга чанг тушмаслиги учун уни тоза жойда сақлаш керак.

Смартфонни чангдан ҳимоя қилиш учун махсус қопчиқчалардан фойдаланиш ҳам фойдали.

Сув

Сув ҳам смартфон душмани. Агар смартфонингиз корпуси сувдан ҳимояланмаган бўлса, ниҳоятда эътиборли бўлишингизга тўғри келади. Айниқса, ёмғир остида кўпчилик смартфонлар ишдан чиқади. Смартфонни овқатланиш столидан узоғроқ тутинг.

Қулаш

Смартфонларнинг ҳалокати билан боғлиқ аксарият воқеа, бу - унинг қўлдан тушиб кетиши. Юқоридан қаттиқ ерга тушиб кетган гаджетнинг ўзига келиши амримаҳол. Бу каби "қулаш" аксарият ҳолда смартфонни елка ва қулоқ орасига қистириш одати боис келиб чиқади. Яхшиси, овоз қулоқчинларидан фойдаланишга одатланинг.

Кераксиз пайтда ҳам смартфонни тармоқдан узмаслик

Смартфоннинг Wi-Fi, Bluetooth, GPS ва бошқа алоқа стандартларига мунтазам уланиши унинг батарея қувватдорлигини тушириб юборади. Зарурат бўлмаган пайтда смартфонни бу тармоқлардан узиб қўйинг.

Вибрацияни танлаш

Вибрация функциядан фойдаланиш ҳам аккумуляторнинг қувватини беармон сўради ва уни ишдан чиқаради.

Смартфонни иссиқ жойда сақламанг

Иссиқ жойда смартфонларнинг қуввати тез тугайди. Шу боис, уларни имкон қадар салқин жойда сақланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Смартфонни «ўлдирувчи» хатолар нималардан иборат?