Кейинги бир неча ой мобайнида, 2017 йилнинг охиригача Xiaomi корпорацияси ҳамёнбоп Redmi Note 5 смартфонини намойиш этиши ҳақида гап-сўзлар тарқалиб келаётганди. Унинг хусусиятлари нархига нисбатан анча юқори бўлишини, стандарт microUSB портига, металл корпусга, шунингдек томонлари ўзаро 18:9 нисбатли ромсиз экранга эга бўлишини айтишаётганди. Бироқ яқиндагина компанияга яқин битта манба, бу йил мазкур модел чиқарилмаслигини маълум қилганди.
Аммо кечагина – 24 декабрда «хитойлик Apple» ҳеч ким кутмаётган шу қурилмаси – Redmi Note 5 фаблетини барибир тақдим этди. Фақат унинг хусусиятлари ҳамма кутаётганидан бошқачароқ бўлиб чиқди. Ушбу моделллар қаторига мансуб қурилмалар энди оддий (Note эмас) Redmi туркуми номида, фақат Plus қўшимчаси билан аталади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ёндашув Xiaomi’га маркетингга сарфланадиган бирмунча маблағни тежаш имконини беради, зеро, шу йўл билан бир вақтнинг ўзида иккита смартфонни реклама қилиш мумкин.
Хулласи калом, Xiaomi Redmi Note 5 (Redmi 5 Plus) смартфонининг техник хусусиятларига келсак, у 5,99 дюймлик диагоналга эга IPS-экран билан жиҳозланган. Дисплейнинг тасвир аниқлиги 2160х1080 пикселли, яъни Full HD+ форматида. Қурилма 3/4 ГБ тезкор ҳамда 32/64 ГБ доимий флеш-хотирага эга талқинларда ишлаб чиқарилади, яна 128 гигабайтгача ҳажмли microSD хотира картаси ҳам қўйиш мумкин. Гаджетнинг асосий камераси 12, селфи-камераси эса 5 мегапикселли суратлар ола билади. Девайс microUSB порти, бармоқ изи сканери, Wi-Fi 802.11n ҳамда Bluetooth 4.2 LE модуллари билан таъминланган, аккумуляторининг сиғими эса 4000 мА/соатни ташкил этади.
Redmi 5 Plus смартфони ҳозирча фақат Хитойда савдога чиқарилган. Аммо келаси йил бошиданоқ уни бошқа ҳудудлар бозорларига ҳам тақдим этишади. Агар унгача кутмасдан, мазкур моделдан харид қилишни истасангиз, онлайн савдо платформалари орқали олиш имкони мавжуд.
Энди аниқ ишонч билан айта оламиз – Redmi Note 5 моделини кутмай қўявериш керак. Зеро, Xiaomi корпорацияси бу борада тўлақонли ребрендинг ўтказишга қарор қилган.
Ким билади, балки компания ҳали кейинги йил бошқа мобил қурилмаларини ҳам ўзгача номлар билан атаб чиқарар. Бу иш фақатгина маркетинг учун амалга оширилмаслигини ҳам тушуниш даркор. Номларнинг имкон қадар камроқ бўлиши ишлаб чиқарувчининг смартфонларини истеъмолчилар яхшироқ англашлари учун ҳам керак. Ахир, Ғарб сари дадил юриш қилаётган хитойлик компания учун янги бозорлардаги харидорларни соддалик билан ҳам жалб этиш муҳим-да.
Манба: Terabayt.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...