date

Ўзбекистонда cунъий интеллект энди ҳар бир мактабга кириб боради

Ўзбекистонда cунъий интеллект энди ҳар бир мактабга кириб боради
Ўзбекистонда сунъий интеллект (СИ) соҳасини кенг ривожлантириш ва ёшларни бу йўналишга фаол жалб этиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қатор йирик ташаббуслар илгари сурилди.

Сунъий интеллект бўйича бўлиб ўтган халқаро форумда давлат раҳбари ҳар йили ноябрь ойини “Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги” деб эълон қилишни таклиф қилди. Бу доирада ўқувчилар, талабалар, ёш олимлар ва дастурчилар учун махсус танловлар, семинарлар ва лойиҳалар ташкил қилинади.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида СИ стартап танлови йўлга қўйилади. Ғолиб деб топилган мактабларга замонавий сунъий интеллект лабораториялари қуриб берилади. Бу эса ёш авлодда технологик тафаккурни шакллантиришда муҳим омил бўлади.

Форум давомида яна бир муҳим ташаббус — “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасига старт берилиши эълон қилинди. Ушбу дастур орқали ёшлар орасида технологияга қизиқиш кучайтирилади, иқтидорли ёшларга кўмак берилади.

Бундан ташқари, 2030 йилгача 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи ҳамда 100 минг давлат хизматчиси сунъий интеллект бўйича махсус ўқув дастурлари орқали тайёрланади.

Йирик технологик ҳамкорлик доирасида эса Nvidia компанияси билан сунъий интеллектга ихтисослашган суперкомпьютер кластери ишга туширилади. Бундан ташқари, Кремний водийсида Ўзбекистоннинг Миллий трансфер офиси очилади, юртимиздаги “Келажак марказлари”да эса сунъий интеллект дастури босқичма-босқич жорий этилади.


Мазкур ташаббуслар мамлакатда замонавий технологиялар асосида рақамли иқтисодиёт ва билимга асосланган жамиятни шакллантиришга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда cунъий интеллект энди ҳар бир мактабга кириб боради