
Ўзбекистон ахборот технологиялари соҳасида муҳим янгилик: Google Gemini сунъий интеллект платформаси ниҳоят ўзбек тилини қўллаб-қувватлашни бошлади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.
Янгилик Тошкентда ўтказилган «Сунъий интеллект даврида етакчилик» мавзусидаги йирик панел сессиясида тантанали равишда эълон қилинди. Муҳокамада иштирок этган Google Cloud'нинг давлат сиёсати бўйича юқори лавозимли раҳбари Марина Жунич Gemini платформаси учун ўзбек тили имконияти ишга тушганини тасдиқлади.
Бу янгилик Ўзбекистоннинг рақамли экотизимини ривожлантириш йўлидаги таъсирчан қадам бўлиб хизмат қилади. Энди маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва кенг аҳоли СИ ечимларидан она тилида бемалол фойдалана олади.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистондаги рақамли трансформация жараёнлари ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кенг муҳокама қилинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.