date

Феруза Норматова ваниҳоят ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи билан кўриниш берди

Феруза Норматова ваниҳоят ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи билан кўриниш берди
Актриса Феруза Норматова ниҳоят турмуш ўртоғи билан бирга кўриниш берди. Актриса узоқ вақт давомида эри билан тушган расм ва видеоларни ижтимоий тармоқларда жойлаштирмаган эди. Аммо яқинда, Феруза ўзининг Instagram саҳифасида турмуш ўртоғи билан бирга тушган бир нечта расмларини мухлислари билан бўлишди.



Расмлар ва видеоларга кўплаб ижобий изоҳлар бўлди. Мухлислар уларнинг бахтли оиласи учун энг яхши тилакларини билдиришди ва “кўз тегмасин” деган изоҳлар қолдиришди. Феруза Норматова эса мухлисларидан бири томонидан ёзилган изоҳга ҳам жавоб берди. Изоҳда мухлис: "Расмини кўп қўймен, булани душманлариз кўпайиб кетмасин," деб ёзган. Феруза эса ўзининг жавобида: "Уже кеч, кўпайиб бўлди," деб эслатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова ваниҳоят ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи билан кўриниш берди