date
views 5 321

Олимлар дунёдаги энг митти роботни яратишди

Олимлар дунёдаги энг митти роботни яратишди
Германиянинг Макс Планк интеллектуал тизимлар институти олимлари қаттиқ юза устида ҳам, суюқлик ичида ҳам бирдай ҳаракатлана олувчи робот яратишга муваффақ бўлдилар. Унинг катталиги эса кишини ҳақиқатан ҳайратга солади, сабаби роботнинг узунлиги 1 миллиметрдан ошмайди.

Роботнинг корпуси эластомер каучукдан яратилган бўлиб, унинг ичи майда магнитли қисмлар билан тўлдирилган. Қисмлар магнит майдонини сезганлари заҳоти робот ўз шаклини ўзгартиради ва ҳаракатлана бошлайди.

Технологиялар ривожланишининг мазкур босқичидаги қурилмалар касалхоналарда кўрсатиладиган тиббиёт хизматларини янада кенгайтириш ва яхшилаш имконини беради. Ушбу роботча эса дориларни етказиб бериш жараёнини тезлаштириш ва ички аъзолар диагностикасини ўтказишда кўмаклашиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар дунёдаги энг митти роботни яратишди