OpenAI компанияси 18 ёшдан кичик фойдаланувчилар учун ChatGPT’дан фойдаланишга янги чекловлар қўллашини маълум қилди, деб TechCrunch хабар берди.
Мазкур қарор компаниянинг хавфсизлик, назорат ва ахлоқий стандартларга риоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Эндиликда ёш фойдаланувчилар учун баъзи имкониятлар чекланади ёки умуман тақиқланиши мумкин.
OpenAI ўз баёнотида бу ўзгаришлар болалар ва ўсмирлар хавфсизлигини таъминлаш, ёшларга мос келадиган контентни тақдим этиш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади. Янгиланган сиёсат яқин ҳафталарда босқичма-босқич жорий қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар