Apple компанияси янги iPhone 17 Air моделини жаҳон бозорида фақат eSIM технологияси билан тақдим этади, деб TechCrunch хабар берди. Бу iPhone тарихида илк бор физик SIM-карта учун слот умуман бўлмайдиган модель бўлади.
Аввалроқ eSIM фақат АҚШ бозоридаги iPhone моделларида жорий қилинган эди. Энди эса бу ёндашув бутун дунё бўйлаб амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу орқали Apple қурилмаларни янада ингичка ва мустаҳкам қилиш, шу билан бирга хавфсизликни оширишни мақсад қилган.
Apple eSIM технологиясини ривожлантиришда мобил операторлар билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Бироқ кўплаб мамлакатларда eSIM ҳали ҳам чекланган кўламда фаолият юритади. Янгилик ушбу тизимнинг глобал тармоқларда ҳам жадал тарқалишига туртки бўлиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар