date

Gemini янги сунъий интеллект модели билан App Store’да етакчи бўлди

Gemini янги сунъий интеллект модели билан App Store’да етакчи бўлди

Gemini иловаси App Store’да юклаб олишлар сони бўйича биринчи ўринга кўтарилди, деб TechCrunch хабар берди. Бу натижа Google томонидан тақдим этилган янги сунъий интеллект модели — Nano Banana туфайли эришилди.

“Nano Banana” илова ичидаги тасвирлар генерация қилиш имкониятларини анча тез ва аниқ қилиб бериши билан фарқланади. Ушбу енгил AI модели мобил қурилмаларда ҳам юқори самарада ишлайди.

Gemini'нинг рақобатбардош имкониятлари, хусусан, видеога яқин турғун тасвирлар ҳосил қилиш қобилияти фойдаланувчилар эътиборини жалб қилмоқда. Google яқин вақтларда яна қўшимча функциялар жорий қилишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Gemini янги сунъий интеллект модели билан App Store’да етакчи бўлди