date

Apple 17 тақдимоти: янги iPhone қачон намойиш этилади?

Apple 17 тақдимоти: янги iPhone қачон намойиш этилади?

Apple корпорацияси навбатдаги йирик анжумани санасини ошкор қилди. Тадбир 9 сентябрь куни компаниянинг Калифорниядаги Apple Park қароргоҳида бўлиб ўтади.

Бу сафарги маросим “Awe dropping” (“Ҳайратга солувчи”) шиори остида ўтказилади. Таклифномада эса инфрақизил услубда ишланган Apple логотипи жой олган.

Асосий янгилик сифатида iPhone 17 туркуми смартфонлари намойиш этилиши кутилмоқда. Унга асосий модельдан ташқари 17 Pro, 17 Pro Max ва 17 Air версиялари ҳам киради.

Шунингдек, компаниядан бошқа қурилмалар ва хизматларда ҳам янгиланишлар тақдим этилиши эҳтимол қилинмоқда. Жумладан, янги авлод соатлари ва қулоқчинлари ҳам тадбир доирасида эълон қилиниши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple 17 тақдимоти: янги iPhone қачон намойиш этилади?