Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин ҳамда Украина етакчиси Владимир Зеленский ўртасидаги муносабат ҳақида фикр билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, икки сиёсатчи “бир-бирини қаттиқ ёмон кўради”, шу боис уларни музокара столига ўтқазишга тўғри келади.
Бу ҳақда Bloomberg телеканали орқали маълум қилинди.
“Биласизми, бу икки инсон – Путин ва Зеленский – бир-бирини мутлақо ёқтирмайди. Кўриниб турибдики, биз улар билан биргаликда музокара столига ўтиришимизга тўғри келади”, – деди Америка президенти Россия ва Украина раҳбарлари учрашувини изоҳлар экан.
Трамп таъкидлашича, бундай юқори даражадаги мулоқот Украинадаги инқирозни ҳал қилишда “салмоқли натижалар” бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шунингдек, аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам позиция билдирган эди. Унга кўра, Путин ва Зеленский ўртасидаги эҳтимолий музокаралар жиддий тайёргарликсиз амалга оширилса, самара бермайди. Москва эса бу йўналишда пухта тайёргарлик кўриш зарурлигини талаб қилмоқда.
Шу тариқа, дунё сиёсий майдонида яна бир муҳим учрашув эҳтимоли муҳокама марказига айланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!