UEFA Чемпионлар лигасининг 1-турида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Марсель” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Меҳмонлар ҳисобни Тимоти Веа (22’) орқали очишди. Бироқ Килиан Мбаппе икки марта пенальтидан (28’, 81’) аниқ зарба бериб, “Реал”ни ғалабага олиб чиқди. Учинчи голдан сўнг “Реал” футболчиси Дани Карвахал қизил карточка олди ва майдондан четлатилди.
Статистикада “Марсель” тўпга эгалик қилишда (57%) устун бўлган, аммо “Реал” рақиб дарвозаси томон 28 марта зарба йўллаган, уларнинг 15 таси нишонга теккан. “Реал” 3 очко билан гуруҳдаги пешқадамлар қаторига қўшилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар