1 сентябрдан бошлаб МАХ мессенжери электрон қурилмаларга олдиндан ўрнатилиши шарт бўлган дастурлар рўйхатига қўшилади. Бу ҳақдаги қарорга бош вазир Михаил Мишустин имзо чекди, деб Pravilamag хабар берди.
Янги қоидага кўра, МАХ 2023 йилда мажбурий дастурлар ичида бўлган “VK Messenger” ўрнини эгаллайди.
Шунингдек, шу санадан бошлаб iOS ва HyperOS тизимларига ҳам RuStore иловасини ўрнатиш мажбурий бўлади. Аввал бу дўкон фақат Android ва HarmonyOS қурилмаларида мавжуд эди.
МАХ мессенжери келажакда “Gosuslugi” портали ва “Sferum” таълим платформаси билан интеграция қилиниши режалаштирилган. У оддий мессенжер бўлиш билан бирга, Хитойдаги WеЧат сингари давлат хизматлари билан онлайн мулоқот қилиш воситасига айланиши кутилмоқда.
Илованинг расмий тақдимоти кузда бўлиб ўтади. Бироқ, МАХ аллақачон фаол: фойдаланувчилар унда ёзишмалар олиб бориши, қўнғироқ қилиши, овозли хабар ва файллар алмашиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!