Coscom (Ucell бренди) мобил операторининг 94 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Telia швед-фин компанияси ўзининг барча улушини 215 млн доллар эвазига (қарзларсиз) Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига сотди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Шартнома Telia «New Generation Telco» компанияси стратегияси доирасида Евроосиё бозорини тарк этиш ҳамда Шимолий ва Болтиқбўйи ҳудудларидаги фаолиятини кенгайтириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ амалга оширилди, дея изоҳ берди Telia президенти ва бош ижрочи директори Йохан Деннелинд.
«Телиа компанияси харидорни талабчанлик билан кузатди ва синчковлик билан текшириб, барча тегишли текширув ва назорат ишларининг қониқарли натижалар билан бажарилганига ишонч ҳосил қилди», — дейилади хабарда.
Ucell компаниясига 1996 йилда Coscom бренди остида асос солинган. 2007 йилнинг июлида TeliaSonera Coscom`нинг асосий акционерига айланди. 2008 йил июлида оператор Ucell бренди остида ишлашни бошлади.
Компанияда 1250 нафарга яқин ходим меҳнат қилади. Абонентлар сони 7,1 миллионни ташкил этади. Операторнинг 2G тармоғи Ўзбекистон ҳудудининг тахминан 97 фоиз, 3G эса тахминан 60 фоиз ҳудудини қамраб олган.
Telia хабарида қайд этишича, АҚШ Адлия вазирлиги зарур шаклда шартнома тўғрисида хабардор қилинган. 2014 йилда АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия МТС, Veon («ВымпелКом», «Билайн» бренди эгаси) ва Швециянинг Telia Company AB (қайта номлангунга қадар — TeliaSonera) компанияларини Ўзбекистон телекоммуникациялар бозорида коррупцияга қўл урганликда айблаб, уларга нисбатан тергов бошлади. Бунга ушбу компанияларнинг АҚШ фонд бозорларида савдо қилгани асос қилиб олинди.
Ўзбекистонда айни вақтда бешта мобил оператори фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг учтаси (Uzmobile, UMS ва Ucell) давлатга тегишли. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»