date

Қисқа видеолар ва “брейнрот”лар АИни “аҳмоқлаштирмоқда”

Қисқа видеолар ва “брейнрот”лар АИни “аҳмоқлаштирмоқда”

Олимлар янги тадқиқот орқали қизиқарли хулосага келишди — сунъий интеллект паст сифатли контент билан “озиқланганда”, унинг фикрлаш ва ахлоқий қобилияти сезиларли даражада пасаяр экан. Бу ҳақда Wired нашри маълум қилди.

Остиндаги Техас университети, Техас A&M ҳамда Пердю университети мутахассислари икки хил нейрон тармоқни ўргатиб, уларнинг натижасини солиштиришди. Биринчи модел ижтимоий тармоқлардаги оммабоп постлар — қисқа видеолар, брейнротлар ва шов-шувли контент асосида ўқитилди.

Таҳлил натижаларига кўра, шундай “паст сифатли озуқа” билан ўқитилган АИнинг когнитив қобилияти пасайди. Унинг мулоҳаза юритиш даражаси ёмонлашди, ахлоқий ёндашуви заифлашди ва ҳатто “психопат”га хос белгилар намоён бўлди.

Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолатни кейинчалик қайта ўқитиш орқали тўлиқ бартараф этиш жуда мураккаб. Сингапур Миллий университети доценти Жунюан Хонгнинг сўзларига кўра, “миянинг чириши” бошланганидан сўнг, кейинги соф таълим ҳам уни тўлиқ тиклай олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қисқа видеолар ва “брейнрот”лар АИни “аҳмоқлаштирмоқда”