Фото: Reuters
Telegram асосчиси ва раҳбари Павел Дуров Россияда Telegram`га қўйилган тақиқ олиб ташланганига муносабат билдирди.
Мессенжер Россияда 2018 йил апрелида блокланган, бунга компания ФХХга хабарларни шифрдан чиқариш бўйича маълумотни тақдим этишни рад этгани сабаб бўлган эди.
2 йилдан ортиқдан вақт давом этган тақиқ, Павел Дуровнинг сўзларига кўра, Россияда Telegram фойдаланувчилари сонини камайтира олмаган, аксинча юзерлар сони 2 баробарга ошган.
Дуров ўз муносабатида «Рақамли қаршилик» ҳаракатига алоҳида эътибор қаратган. Унинг айтишича, Telegram`дагилар ҳукумат сервисни блоклашидан аввалроқ шундай бўлишини тахмин қилган ва шу боис бунга тегишли тайёргарлик кўриб қўйилган бўлган: иловага ўзгарувчан прокси серверларда ишлаш, траффикни шифрлаш усуллари ва бошқа цензурага қарши қуроллар ўрнатилган эди.
«Бизга минглаб россиялик мутахассислар ёрдамга келди: улар Telegram фойдаланувчилари учун ўз проксиларини ишлаб чиққан ҳолда, «Рақамли қаршилик» номли марказлашмаган ҳаракатни вужудга келтирдилар.
Тақиқнинг биринчи ҳафтаси қийин кечганди, Россиядаги кўплаб фойдаланувчиларимиз тизимга уланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Улар Telegram`га кира олмаслиги учун Роскомнадзор миллионлаб IP-манзилларни қора рўйхатга киритди. Шундай бўлса-да, Рақамли қаршилик ҳаракати туфайли, 2018 йил майидан кейин Россияда Telegram`га кириш имконияти кенг миқёсда қайта пайдо бўлган эди.
Натижада, Telegram`нинг Россиядаги фойдаланувчилари сони камайгани йўқ, аксинча 2018 йилдан буён икки баробарга кўпайди. 2020 йил май ойида сервиснинг 400 миллион кишилик ойлик фаол юзерларнинг 30 миллиони тизимга Россиядан уланди. Бу шуни англатадики, Россиядаги фойдаланувчиларимиз сони ошиб бориши бошқа мамлакатларда бўлгани каби бир хил суръатда кечган.
Оддий қилиб айтганда, тақиқ иш бергани йўқ», – деб ёзади Павел Дуров шахсий каналида.
У икки ой олдин Роскомнадзорга янги раҳбар тайинланганини эслаб ўтиб, мессенжер ўтган ҳафта блокдан чиқарилганини олқишлаш кераклигини айтган.
«Умид қиламанки, бу шундай давом этади. Мободо тақиқ қайта тикланган тақдирда ҳам, фойдаланувчилар ҳеч қандай ўзгаришни сезишмайди, деб умид қиламиз», – таъкидлаган Telegram раҳбари.
Дуров эндиликда тизимнинг цензурага қарши ресурслари Telegram блокда қолаётган Эрон ва Хитойга йўналтирилишини маълум қилган.
«Россиядаги юзерларга мўлжалланган прокси серверларнинг админларини ўз саъй-ҳаракатларини энди мана шу мамлакатларга қаратишини сўраймиз.
Шунингдек, улар янги қийинчиликларга ҳам тайёр туришлари лозим, боиси дунёдаги сиёсий вазият тобора тахмин қилиб бўлмас тус олмоқда, олдинда яна кўпроқ ҳукуматлар асосий эътиборини махфийликка қаратган Telegram каби иловаларни блоклашга ҳаракат қилишлари мумкин», – деган у.
Павел Дуровнинг қайд этишича, ўтган ҳафта Россия расмийлари «ўт очишни тўхтатгани» билан, Рақамли қаршилик ҳаракати тўхтаб қолмайди.
«Ҳаракат эндигина бошланмоқда ва у глобал миқёсда ёйиляпти», – дея постини якунлаган Telegram асосчиси.
Мвнбв: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”