Фото: Instagram / Scienex
Воронеждаги Scienex стартапи Россияда аэротакси сифатида фойдаланиш режалаштирилган биринчи учар автомобиль — Flyter’нинг илк суратларини эълон қилди. Аппарат қанотлари йўқлиги ва очиқ парраклари сабаб ноодатий кўриниш олган, деб хабар беради Motor.
Scienex Flyter лойиҳаси устида икки йилдан буён иш олиб бормоқда. Стартап шаҳар муҳитига идеал даражада мос келадиган аэромобилни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бунинг учун конструкцияга оид бир нечта масалани ҳал этиш керак бўлган.
Биринчидан, аппарат шаҳар шароитида ҳаракатланиши ва тайёрланмаган юзага қўниши учун ихчам бўлиши керак. Иккинчидан, у катта очиқ парракларга эга бўлиши лозим, чунки унга одам, ҳайвон ёки бирор объект кириб кетиши мумкин. Ва учинчидан, унда мультикоптерлардаги аэродинамик камчиликлар кузатилмаслиги керак.
![]()
Фото: Instagram / Scienex
![]()
Фото: Instagram / Scienex
«Агар очиқ винт шамол юзасига нисбатан перпендикуляр жойлашиб қолса, у худди елканга ўхшаб қолади, мегаполисларда эса шамол мунтазам кузатилади», — дейди Scienex асосчиси Евгений Тирнов.
Flyter битта автомобиль тураргоҳи каби ўлчамга эга — тахминан бешга икки метр. Суйри шаклдаги машина юқори аэродинамик кўрсаткичларни намоён этади. Бу каби конструкция сабаб аэромобиль соатига 100 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Ҳақиқий Flyter концепциядан бироз фарқ қилади. Бироқ унинг шакли шундайлигича қолади: аэромобиль хавфсиз, ихчам ва манёврларни бажаришга қулай бўлади. Дастлабки тахминларга кўра, Flyter’нинг таннархи 200 минг долларни ташкил этади.
![]()
Фото: Instagram / Scienex
![]()
Фото: Instagram / Scienex
Стартап ушбу аэромобиль қанот ва парракларсиз қандай қилиб ҳавога кўтарилиши мумкинлиги тўғрисида саволларга «ҳозирча барча сирларни ошкор қилиш ниятида эмаслигини» билдирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Instagram’да фойдаланувчиларнинг аккаунтлари оммавий тарзда блокланмоқда

“Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади

Beeline Instagram‘даги танлов натижаларини эълон қилди

Instagram тарихидаги энг машҳур сурат эълон қилинди

Тармоқда ҳақиқий Samsung Galaxy S6 смартфонининг суратлари пайдо бўлди

Instagram фойдаланувчилари беш йилдан кейин қанча бўлиши тахмин қилинди