
Токио шаҳрида дунёда тенги йўқ роботлар кўргазмаси ўз эшикларини очди. Тадбирда намойиш этилган қурилмаларнинг асосий қисмини саноат роботлари ташкил қилади. Улар юкларни кўтариш, турли жойларга жойлаш, аниқ манипуляциялар бажариш каби вазифаларни жуда тез ва аниқ амалга оширади.
Кўргазмада шунингдек сунъий интеллект билан таъминланган янги авлод роботлари ҳам иштирок этмоқда. Бундай қурилмалар одам билан мулоқот қилиш, мураккаб ҳаракатларни бажариш ва вазиятга мос равишда қарор қабул қилиш қобилиятига эга.
Япония Робототехника ассоциацияси маълумотларига кўра, ўтган йил давомида ушбу соҳа 25,9 фоизга ўсган бўлиб, бозор қиймати $1,43 миллиардга етган. Бу эса робототехникага бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.