date

Сунъий интеллектнинг этика қоидалари ва ҳуқуқий асослари янгиланди

Сунъий интеллектнинг этика қоидалари ва ҳуқуқий асослари янгиланди

Ўзбекистонда Сунъий интеллект (СИ) технологияларини ривожлантириш ва қўллаш учун янги этика қоидалари ишлаб чиқилди. Бу қарорлар «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунлар ва президентнинг «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосланган ҳолда қабул қилинди.

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, СИ тизимларини ишлаб чиқувчи, жорий этувчи, тартибга солувчи ва улардан фойдаланувчи барча жисмоний ва юридик шахслар учун аниқ этик қоидалар белгиланган.

Бу қоидаларнинг асосий тамойиллари қуйидагига таянади:

  • Қонунийлик: СИ тизимларини ишлатиш ва уларни ривожлантириш фақат қонуний асосда бўлиши керак.

  • Шахс, жамият, давлат ва атроф-муҳит манфаатларини ҳимоя қилиш: СИ технологияларининг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари ва манфаатларига ҳурмат қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш.

  • Тушунарлилик ва очиқлик: СИ тизимлари қандай ишлаши, уларнинг мақсади ва натижалари аҳолига аниқ ва тушунарли бўлиши керак.

  • Инсон назорати остида бўлиш: СИ ҳар доим инсоннинг назорати ва раҳбарлиги остида ишлаш лозим.

  • Масъулият ва жавобгарлик: СИ технологиялари одамларнинг ҳуқуқларига зарар етказмаслик, уларни камситмаслик ва шаффоф бўлишини таъминлаш керак.

Сунъий интеллектни ишлаб чиқувчи ва жорий этувчилар шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва тизимнинг хатарларини олдиндан баҳолаш учун масъулдирлар. Шунингдек, СИдан фойдаланувчилар қонунчиликка риоя қилиши, бошқаларнинг ҳуқуқларига ҳурмат билан қараш ва СИдан масъулият билан фойдаланиш мажбуриятига эга.

Бу қоидалар СИ технологияларини инсон ҳуқуқлари, жамият хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ижроси ва мониторингига катта эътибор қаратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллектнинг этика қоидалари ва ҳуқуқий асослари янгиланди