2 209
Ғилдираклар ёрдамида ҳаракатланадиган робот болакай ижтимоий тармоқларни яна забт этмоқда
Фото: Symbiotic Human-Robot Interaction Project
Япон олимлари ташқи кўриниши билан ҳақиқий болага ўхшайдиган, аммо асимметрик ғилдиракларга эга ўзига хос платформада ҳаракатланадиган роботини яна тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Ибуки номини олган робот ҳақида илк хабарлар интернетда 2018 йилда пайдо бўлганди. Айнан ўшанда Осаки университетининг таниқли муҳандиси Хироси Исигуро 10 ёшли боланинг юзига эга андроидни тақдим этган эди.
Androidнинг каркаси углерод ва пластикдан ишланган, юз ва қўл қисми кремнийли «тери» билан қопланган. Унинг оёқлари ўрнига бир-бирдан фарқ қилувчи икки ғилдиракли платформа ўрнатилган. Асимметрик ғилдираклари ҳисобига ҳаракат вақтида робот «оқсоқланади» — тана қисмининг юқори қисми инсоннинг табиий ҳаракат вақтидаги ҳолатини такрорлаб, силкинади.
Фото: Symbiotic Human-Robot Interaction Project
Лойиҳа устидаги ишлар 2014 йилда бошланган бўлиб, биринчи ишчи прототипни яратишга 200 минг доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Таъкидланишича, айни вақтида Ибуки сезиларли даражада яхшиланган: унга атрофни яхшироқ таниш имконини берадиган янги датчиклар ўрнатилган. Эндиликда у «юзларни кўриши», уларни сканерлаши ва шу усулда бошқа буюмларни таниши мумкин.
Робот болакай суҳбат вақтида юзи орқали турли ҳиссиётларни ифодалай олади, масалан, бахт, ҳайрат, қўрқув ёки тушуниш ва ҳоказо. Аммо ҳозирча бу табиий мимикадан анча фарқ қилади, шу сабабли айрим кадрларда уни қўрқинчли фильмлардаги ёвуз олимнинг ихтиросига ўхшатиш мумкин.
Фото: Symbiotic Human-Robot Interaction Project
Робот ҳиссиётларининг тўлиқ спектри:
Фото: Symbiotic Human-Robot Interaction Project
Ибуки шерик робот сифатида яратилган, яъни келажакда у энага ўрнини эгаллаши ёки ахборот узатиш столида ишлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди