Туркияда ўзбекистонликлар гўшт майдалагич ичига яширилган 61 кг олтин билан ушланди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Туркияда ўзбекистонликлар гўшт майдалагич ичига яширилган 61 кг олтин билан ушланди

Туркияда ўзбекистонликлар гўшт майдалагич ичига яширилган 61 кг олтин билан ушланди
Туркияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 5 нафар Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний олтин олиб ўтишга урингани учун қўлга олди.

Маълум бўлишича, 3 нафар аёл ва 2 нафар эркакдан иборат гуруҳ Ўзбекистондан Истанбул орқали Каппадокия минтақасидаги Невшехир аэропортига парвоз қилган. Уларнинг багажлари текширилганда 61 килограмм 121 грамм олтин топилган.

Тергов жараёнида аниқланишича, олтинлар гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар кўринишида эритилиб жойлаштирилган. Мутахассислар бу усул юқори даражада тайёрланган контрабанда схемасини эслатганини қайд этмоқда.

Невшехир вилояти полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими гумондорлар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлган. Шу сабабли улар аэропортга етиб келиши биланоқ махсус рейд ўтказилган.

Полиция ходимлари, шунингдек, аэропортда уларни кутиб олгани айтилаётган яна бир шахсни ҳам қўлга олди. Ҳозирда барча гумондорлар суд органларига топширилган, топилган олтинлар эса мусодара қилинган.

Расмийларга кўра, бу Туркияда сўнгги ойлар ичида аниқланган энг йирик олтин контрабандаси ҳолатларидан бири ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?