00:01 / 07.07.2022
2 346

Юракка зарар: зудлик билан воз кечиш керак бўлган ёмон одатлар

Юракка зарар: зудлик билан воз кечиш керак бўлган ёмон одатлар
Қуйидаги ёмон, лекин жуда кенг тарқалган зарарли одатлар юрак ҳолатини кундан кунга ёмонлаштиради ва жиддий касалликлар хавфини оширади.

Кўп ўтириш

Фото: Adobe Stock
2014 йил январь ойида Американинг Circulation: Heart Failure журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, фаол ҳаёт тарзи билан шуғулланадиган одамларга қараганда етарлича ҳаракат қилмайдиган ва кунига беш ёки ундан кўп соат ўтиришга мойил бўлганларда юрак етишмовчилиги хавфи икки баравар кўплиги аниқланган.

Агар ишингиз кун бўйи столда ўтиришни талаб қилса, ўрнингдан туринг ва ҳар соат беш дақиқалик пиёда юринг. 2014 йил август ойида Medicine & Science Supplement оf Sports & Exercise журналида чоп этилган Индиaна университети тадқиқотига кўра, кундалик тартибингизга бундай кичик ўзгартириш артерияларингизни мослашувчан ва тўғри оқиши, ҳаракатсиз турмуш тарзининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиши мумкин.

Уйқу етишмаслиги

Фото: Adobe Stock
Юрак кун бўйи қаттиқ ишлайди, агар ухламасангиз, юрак-қон томир тизими дам ололмайди. Уйқунинг биринчи босқичида юрак уриши ва қон босими пасаяди.

Сурункали уйқусизликда аксинча, дам олишда кортизол ва адреналин даражаси кўтарилади. Мутахассислар катталарга 7-8 соат ухлашни тавсия қилади. Ўсмирлар ва ёшлар кунига 9-10 соат ухлаши мумкин.

Стресс

Фото: Adobe Stock
Стресс организмда адреналин ишлаб чиқарилишини тезлаштиради, бу эса унинг функцияларига вақтинча таъсир қилади. Жумладан, юрак уриш тезлиги ва қон босимини ошириши мумкин. Вақт ўтиб, ҳаддан ташқари стресс юракдаги қон томирларига зарар етказиши ва юрак хуружи, инсульт хавфини ошириши мумкин, дейди доктор Кемпбелл.

Стресснинг зарарли таъсирини минималлаштириш учун Америка юрак ассоциацияси (AHA) ишончли дўст ёки оила аъзоси билан суҳбатлашиш, шунингдек, малакали мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия қилади. Машқ қилиш орқали ҳам руҳий стрессни бартараф этиш мумкин — ҳар куни бажариладиган 30 дақиқалик машғулот юракка тушадиган турли босимларни енгиллаштиради.

Тузни кўп истеъмол қилиш

Фото: Adobe Stock
Шимолий Каролина юрак ва қон томирлари бўлимининг (UNC Health Care) кардиолог-электрофизологи, тиббиёт фанлари доктори Кевин Р.Кемпбеллнинг таъкидлашича, натрийнинг ортиқча миқдори юқори қон босими ошишига олиб келиши мумкин, бу юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши учун муҳим хавф омилидир. Тузни камроқ ишлатиш унчалик қийин эмас, лекин яширин натрий ҳақида нима дейиш мумкин? Миллий юрак, ўпка ва қон институти (NHLBI) америкаликлар истеъмол қиладиган тузнинг кўп қисмини қайта ишланган озиқ-овқатлар, жумладан, консерваланган сабзавот ва шўрвалар, гўштли овқатлар, музлатилган тушликлар, чипслар ва бошқа тузли газаклар ташкил қилади. Озиқ-овқат ёрлиқларини диққат билан ўқиб чиқинг ва уларни таққосланг, кунлик натрий қийматининг энг паст фоизини қидиринг. Эсда тутингки, шифокорлар кунига 1500 мг дан кам натрий истеъмол қилишни тавсия қилади.

Тиш тозалайдиган ипдан фойдаланиш

Фото: Adobe Stock
2013 йил июль ойида Халқаро илмий тадқиқот хабарномаларида чоп этилган бир тадқиқот шуни кўрсатадики, милк касаллиги билан боғлиқ бактериялар организмни яллиғлантиради ва бу турдаги яллиғланиш ўз навбатида юрак хасталиги хавфини оширади. Шунинг учун ҳам тиш ювишдан ташқари, кун давомида тиш ипларидан фойдаланиш юрак саломатлигига яхши таъсир қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юракка зарар: зудлик билан воз кечиш керак бўлган ёмон одатлар