11:23 / 16.07.2022
1 534

Оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар

Оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар
Фото: НАТАЛИЭ
Оч қоринга истеъмол қилинган баъзи маҳсулотлар инсон соғлигига зарар етказиши мумкин. Истеъмол қилиш ҳисси қанча юқори бўлса ҳам оч қоринга бу маҳсулотларни ейиш тавсия қилинмайди. «Новий очаг» нашри шу каби маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

Ширин пишириқлар
Булочкаларнинг таркибида бўлган хамиртуруш ошқозон деворларини безовта қилади ва газ ҳосил бўлишининг кучайишига олиб келади.

Фото: «Новий очаг»
Ширинликлар
Ошқозонга тушгандан кейин баъзи ширинликлар инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Ошқозон бу ҳолатни қабул қилолмайди ва натижада ҳазм қилиш жараёнида муаммолар юзага келади. Агар ширинликлар мунтазам истеъмол қилинса қандли диабет касаллиги юзага келиши мумкин.

Фото: «Новий очаг»
Йогурт ва бошқа сут маҳсулотлари
Оч қоринга истеъмол қилинган йогурт ва бошқа сут маҳсулотлари организмга зарар етказади. Уларнинг таркибидаги хлорид кислотаси барча фойдали бактерияларни нобуд қилади.

Фото: «Новий очаг»
Нок
Нок овқатдан кейин истеъмол қилинса фойдали, бироқ ундан олдин ейилса оғирлик ҳиссини беради ва ҳаттоки ошқозон шиллиқ қаватига хавф солади.

Фото: «Новий очаг»
Помидор
Помидорлар танин кислотасига бой, у хлорид (меъда шираси) билан реакцияга киришганда кислота миқдорини оширади ва бу ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.

Фото: «Новий очаг»
Банан
Магнийга бой бананлар организм учун жуда фойдали, лекин агар сиз кунингизни банан ёки банан қўшилган бирор нарса билан бошласангиз билингки, унинг таркибидаги магний тез сўрилади ва бу юрак мушакларини ишдан чиқаради.

Фото: «Новий очаг»
Бодринг ва бошқа яшил сабзавотлар
Сиз кунни умуман салатлар билан бошламаслигингиз керак: хом сабзавотлар аста-секин ҳазм бўлади. Агар етарли миқдорда меъда шираси ишлаб чиқарилмаса организм сабзавотлар таркибидаги кислоталарни парчалагунча улар ошқозон фаолиятини бузиши мумкин.

Фото: «Новий очаг»
Наъматак
Наъматак қайнатмаси ёки компоти С витамини етишмовчилигида тавсия этилади. Уларнинг таркибидаги кислоталар кучли, шу сабаб қайнатма ва компотни оч қоринга истеъмол қилиш ошқозон касалликларини юзага келтириши мумкин.

Фото: «Новий очаг»
Сут ва пишлоқ
Протеинга бой маҳсулотлар овқатдан кейин истеъмол қилинса фойдали ҳисобланади, акс ҳолда тана оқсилларни фойдасиз таркибий қисмларга ажратади ва бу ҳам бир қанча касалликларни юзага келтириши мумкин.

Фото: «Новий очаг»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар