Microsoft’ning AI бўйича етакчиси Мустафо Сулаймоннинг таъкидлашича, инсонлар орасида "AI психози" деб аталадиган ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Pravilamag нашри ёзмоқда.
Унинг айтишича, одамлар сунъий интеллектга меъёрдан ортиқ қизиқиб, унга соғлом бўлмаган даражада боғланишмоқда. Бундай вазиятдаги шахслар AI онгли эканига, ҳатто улар билан ишқий муносабатда бўлаётганига ишониб қолиши мумкин. Айримлар ҳатто турли глюцинацияларни ҳам бошдан кечиради.
Сулаймоннинг таъкидлашича, бундай хавф фақат руҳий касалликка мойил одамлардагина эмас, балки барқарор соғлом инсонларда ҳам кузатилиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, "AI психози" расман тиббий атама сифатида эътироф этилмаган, аммо бу ибора ChatGPT ёки Grok каби чатботлар билан мулоқот пайтида реал ҳаётдан узилиб қолиш ҳолатини ифода этиш учун тобора кўпроқ қўлланилмоқда.
Тиббий тасвирлаш мутахассиси доктор Сюзан Шелмердин эса яқин йилларда шифокорлар беморлардан қанчалик тез-тез сунъий интеллектдан фойдаланиши ҳақида ҳам сўраб, уни чекиш ва ичиш одатлари қаторидан жой олиши мумкинлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, айрим фойдаланувчилар ChatGPT энди улар билан “дўст” бўлишни истамасдан, ишқий муносабатларни узиб қўйганидан шикоят қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!