Чилим — мослашувчан найчага эга чекиш қурилмаси. Унда тамаки тутуни суюқлик орқали ўтади ва шу тариқа ўпкага "йўл олади". Чилимда одатда хушбўй тамаки ва баргларни ёқувчи кўмирдан фойдаланилади. Аслида айнан нимани чекишнинг аҳамияти йўқ, зеро чекишнинг ҳар қандай кўриниши - зарарли. "Лайфхакер" чилим чекишнинг хавфига доир маълумотлар билан бўлишди.
Чилимда никотин бор
Сигарет чекишга бир неча дақиқа сарфланса, чилимдан бундай тез қутулиб бўлмайди. Ҳар куни бир марта чилим чекиш (бу тахминан 20-80 дақиқа дегани) - кунига 10 тадан сигарет чекишга тенг, организмда худди шунча никотин қолади.
Сигаретдаги никотинни ҳисоблаш имкони мавжуд бўлса, чилимда бу қийинроқ, чунки бир чилимдаги тамаки миқдори ва чекиш вақти бир хил эмас, чилимларнинг ўзи ҳам муайян стандартга эга эмас.
Бир сигарет чекиш - бу тахминан 12-15 марта тамаки тортиш, бир соат чилим чекиш эса - тахминан 200 марта. Чилим чекиш вақтида неча марта тамаки тортилса, ўпкада шунча сигарет бўлади.
Таркибида никотин борлиги туфайли чилим чекишни ташлашга ёрдам бермайди: тобеълиги бўлган кишилар ўз дозасига эга бўлади, тобеълиги бўлмаганлар эса никотинга мойилликни ҳис қила бошлашади.
Чилимдан кўпроқ тутун тортилади
Никотин чилимдаги ягона зарарли модда эмас. Унинг тутуни соғлиқ учун зарарли бошқа моддаларга ҳам эга. Масалан, кўмир ёқилганда ҳосил бўлувчи углерод оксиди, металлар, формальдегид, ацетальдегид, бензол - 27дан ортиқ канцероген модда.
Тутун уни тозалаши керак бўлган сув орқали ўтади. Сув буғи туфайли ҳам чилим тутунларидаги кўплаб хавфли моддалар концентрацияси сигарет тутунидан камроқдек туюлади, шундай бўлса-да, улар мавжуд. Сув - саноат фильтри эмас, ёт моддалар организмда қолади ва ўпкага ўтади. Худди ўша никотин 5 фоиздан камроқ фильтрланади, тутун кўлами ҳам маълум бир роль ўйнайди.
Бир чилим чекиш натижасида ўпкадан 90 000 мл тутун ўтади, сигаретадан эса - 500-600 мл.
Дарвоқе, бу тутун нофаол чекувчилар ва умуман чекмайдиганлар учун ҳам хавфли. Чилим чекаётганларнинг ёнида шунчаки ўтириш уни бироз чекканлик даражасига тенг.
Баъзи тадқиқотлар чилимнинг сигаретдан хавфсизроқ эканини кўрсатса-да, бу уларнинг саломатликка таҳдид солмаслигини билдирмайди. Бу масалада тадқиқотчилар фикри фарқланади. Қандай бўлмасин, бир неча йил давомида чилим чекиш кучли асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Чилим турли касалликларни келтириб чиқаради
Чилим тутуни узоқ истиқболда организмга салбий таъсир қилиши аниқ. У қатор касалликларни келтириб чиқаради:
Юрак ва қон-томир касалликлари. Айнан шу касаллик натижасида ҳаётдан кўз юмувчилар сони кўпроқ. Чилим чекиш қон томирларини торайтиради, бунинг натижасида қон босими ошади, юрак соҳасига қон етиб келмайди, яъни гипертония ва юракнинг ишемик касаллиги келиб чиқади.
Саратон. Чилим чекиш ўпка, оғиз бўшлиғи, ошқозон ва ҳатто пешоб пуфаги саратони хавфини оширади.
Инфекциялар. Чилим тортиладиган найчаларда вируслар, бактериялар ва қўзиқорин инфекциялари яширинган бўлади. Чекувчи чилимни тортаётганда эса буғ уларни "илиб олиб", тўғридан-тўғри оғиз, бронхлар ва ўпкага етказади, ҳатто бир марталик найчалардан фойдаланилса ҳам. Бундан ташқари, юқори нафас йўлларининг бошқа инфекцияларга қаршилик қилиш хусусияти заифлашади.
Туғилажак чақалоқлар учун асорати. Ҳомиладор аёлларнинг чилим чекиши мумкин эмас, чунки чекувчи аёлларнинг фарзандлари заифроқ туғилади ва вазни енгилроқ бўлади.
Никотинсиз чилимлар ҳам хавфли
Чилим аралашмасида ҳатто никотин бўлмаган тақдирда ҳам, тутун бор. Тутун бўлмаса, электрон сигаретлардагидек буғ бор. Қисқасини айтганда, вазият шундай: бу борада тадқиқотлар ҳали кам бўлса-да, чекишнинг бу тури ҳам хавфли экани аниқ.
Буларнинг бари нимани англатади? Соғлиғингиз сиз учун азиз бўлса, чилим чекишни бас қилиш ёки ҳеч бўлмаганда, буни камайтириш керак бўлади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”